Гўзаллик

Юзингизни уй шароитида озиқлантириш учун ниқоблар

Бу ниқобларни юзингизга ҳафтада икки марта суртиб, 15-20 дақиқадан кейин ювиб ташланг. Натижасини кўриб, тан беришингиз аниқ!

Қуруқ ва нормал юз териси учун олмали озиқлантирувчи ниқоб:

1 ош қошиқ сарёғни олма ва тухум сариғининг қириндиси билан қўшамиз. Унга 1 чойқошиқ асал солиб аралаштирамиз. Бу ниқобни юзга суртиб 20 дақиқадан кейин илиқ сув билан ювиб ташлаш керак.

Қуруқ ва нормал юз териси учун тозаловчи ва озиқлантирувчи карамли ниқоб:

Карамни гўштмайдалагичдан ўтказиб, тайёр бўлган бўтқани юзга суртиб, 20 дақиқадан кейин уй ҳароратидаги сув билан ювиб ташланг.

Аралаш типдаги юзлар учун бананли озиқлантирувчи ниқоб

Бананни бўтқа қилиб, унга 2 ошқошиқ қаймоқ(сливки), 1 ошқошиқ асал солиб, миксер билан кўпиртирамиз. Тайёр бўлган кремни дарров юз, бўйин, декольте соҳасига суртиб, 20-30 дақиқа қолдирамиз. Ниқобни косметик салфетка билан тозалаймиз.

Қуруқ юзлар учун сабзили ниқоб

Қирғичнинг майда тишидан иккита қизил сабзини ўтказинг. Тайёр бўлган сабзи бўтқасига 1 дона тухум сариғи ва 1 чойқошиқ ўсимлик (яхшиси зайтун) ёғини қўшинг.

Нормал ва қуруқ юз териси учун картошкали ниқоб

2 дона хом картошкани қирғичдан майда қилиб ўтказиб, унга 1 та тухум сариғи ва 1 ошқошиқ сут қўшинг. Кўзга ҳунук кўринса-да, бу ниқоб ажойиб натижалар беради. У нафақат юзнинг қуриши ва тери кўчишидан, балки шишишдан ҳам асрайди.

Ёғли юз териси учун қатиқли ниқоб

Икки ошқошиқ қатиқни 1 ошқошиқ кофе майдалагичда туйилган сули ёрмаси (геркулес) билан аралаштирамиз. Хоҳишга кўра қатиқ ўрнига кефир ёки ацидофилин ишлатса ҳам бўлаверади.

Манба: Darakchi.uz