Фойдали маслаҳатлар

Яшаш жойимизни ортиқча нарсалардан бўшатамиз

Шарқ файласуфлари фикрича, биз уйда тўпланиб қолган энергия туфайли ўзимизни бахтсиз ҳис қиламиз. Уйингизда тўпланиб қолган ҳар хил майда-чуйдалардан озод бўлсангиз, яшашингиз осонлашади ва енгил нафас оласиз. Ўзингизни саранжом-саришта ҳисоблайсизми? Кўрайликчи, балки сизнинг уйингизда ортиқча нарсалар йиғилиб қолгандир?

Китоблар. Агар ўзингиз тўплаган китобларингизни яна қайтадан ўқиб чиқиш ниятингиз бўлмаса, уларни букинистик бўлимга топширишнинг айни вақти. Ёки уларни сотишни хоҳламасангиз керакли жойларга топширишингиз мумкин.

Болалар буюмлари. Агар уйингизда ўзингиз ёки фарзандингизга кичкина бўлиб қолган кийимлар, пойабзаллар, каравот, кераксиз ўйинчоқлар бўлса ижтимоий тармоқлардаги профиль гуруҳларига эълон беринг.

Ташлаб қўйилган коллекция ва хоббилар. Бир вақтлар йиғилган маркалар, пластинкалар ва шунга ўхшаш майда-чуйдалар тўпланиб қолган бўлса, улардан ҳам эълон орқали қутулишингиз мумкин.

Сувенирлар ва совғалар. Ҳар хил ёзувли идишлар, фоторамкалар, статуэтка ва чанг босиб ётган бошқа буюмларни ҳам бемалол ўйлаб ўтирмасдан ташлаб юборсангиз бўлади.

Қалин пардалар. Уларни енгил матоли пардаларга алмаштиринг— хонада ҳаво ва бўш жой кўпроқ бўлади.

Квартирани тубдан таъмирлаш шарт эмас — деворларини оч рангларга бўяшнинг ўзи кифоя қилади.

Манба: Daryo.uz