Гўзаллик

Узун сочлар учун турмаклар

Вақт тиғиз бўлганида узун сочларни тартибга келтириш ортиқча ташвиш бўлиб туюлиши мумкин. Бироқ баъзи усуллар ёрдамида уларни қисқа вақт ичида чиройли ҳолатга келтириш мумкин. Қуйида бундай соч турмакларининг баъзиларини келтириб ўтамиз.

Майда ўримлардан чамбар

1

Сочингизнинг орқа томонидан бир тутам соч ажратиб олиб, майда ўринг. Ҳар икки томондан иккитадан шундай ўрим ясанг. Уларни бошингиз устидан навбатма-навбат ўтказиб, тўғноғич ёрдамида маҳкамланг.

Ғайриоддий соч ўрими

2

Сочларингизни уч кокилга ажратинг. Уларнинг ҳар бирини ўриб чиқинг. Ҳосил бўлган учта ўримдан битта катта ўрим ясанг. Ўримга ҳажм бериш учун сочларни кокил орасидан кўтариб чиқинг.

Уч қаватли турмак

3

Пешонадаги сочларингизни йиғиштириб, резинка билан маҳкамланг. Сочингизнинг резинкадан чиқиб турган қисмини резинка тепасидаги оралиққа киритиб, айлантириб чиқаринг. Шу тарзда кетма-кет уч тутам сочни шу ҳолатга келтиринг.

Айлантириб ўралган турмак

4

Сочингизни баланд қилиб йиғиб, резинка билан маҳкамланг. Сочингизнинг бир қисмини қайириб, резинка тагига киритинг. Сочингизнинг уч қисмини резинка атрофига ўранг. Ҳосил бўлган турмакни тўғноғич билан маҳкамлаб чиқинг.

Байрамона турмак

5

Пешона қисмидан соч фарқини очиб, икки томондан ёнбош бўйлаб орқага қарата сочни чаппа ўринг. Бошингизнинг орқа қисмигача ўрилгач, уларнинг ҳар иккаласини асосидан резинка билан маҳкамланг. Резинкадан осилиб турган сочларни бураб, бир-бирига резинка ёрдамида уланг. Соч учини резинка тепасидаги оралиққа киритиб, ичкарига қаратиб айлантириб солинг ва тўғноғич ёрдамида маҳкамланг.

Чамбар

6

Сочингизни ўртадан иккига ажратиб, икки кокил ўрим ясанг. Сўнг уларни бошингиз устидан айлантириб ўтказинг ва бир-бирининг асосига маҳкамланг.