Биласизми?

Товуқ тўши учун энг яхши маринадлар

Мақолада товуқ тўшини маринадлашнинг энг яхши усуллари билан танишасиз. Ҳамма масаллиқлар 1 кг товуқ гўштига мўлжалланган.

Хуштаъм

1 дона пиёз, 3 та саримсоқ донаси, 30 мл лимон шарбати, эзилган қизил қалампир ва туз – таъбга кўра. Пиёз ва саримсоқ майда қилиб тўғралади, ҳамма масаллиқлар аралаштирилади, тайёр бўлган қайла товуқ бўлаги устидан қуйилади ва 4—6 соат салқин жойда сақланади.

Итальянча

Яримта лимон шарбати, 5 ош қошиқ зайтун ёғи, 1 чой қошиқ саримсоқ кукуни, қуруқ итальян ўтлари, мурч ва туз – таъбга кўра. Ҳамма масаллиқлар аралаштирилади ва товуқ устидан қуйилади, 30 дақиқа давомида маринадланади.

Пиволи

200 мл сояли зиравор, 150 г асал, 200 мл пиво, 2 та саримсоқ донаси, 1 дона қизил қалампир, розмарин шохчаси. Қалампир ва саримсоқ майдаланади, ҳамма масаллиқлар аралаштирилади, аралашма товуқ устидан қуйилади ва кечқурун совутгичда сақланади.

Аччиқ

2 дона пиёз, 4 ош қошиқ зайтун ёғи, 2 дона майдаланган лавр япроғи, туз, паприка, чили қалампири — таъбга кўра. Пиёз майда қилиб тўғралади, ёғ ва зираворлар қўшилади, тайёр бўлган маринад товуқ устидан қуйилади ва 5—6 соат салқин жойда сақланади.

Грейпфрутли

1 дона грейпфрут шарбати, 1 бош пиёз, 2 та саримсоқ донаси, 2 ош қошиқ асал, 2 ош қошиқ вино сиркаси, 200 мл сув. Пиёз ва саримсоқ майда қилиб тўғралади, ҳамма масаллиқлар аралаштирилади, товуқ устидан қуйилади ва 4 соат сақланади.

Виноли

400 мл қизил вино, 8 ош қошиқ зайтун ёғи, розмарин шохчаси, туз, мурч, тимьян — таъбга кўра. Вино ва ёғ аралаштирилади, зираворлар қўшилади, товуқ устидан қуйилади ва хона ҳароратида ярим соат сақланади.

Манба: Daryo.uz