Саломатлик

Тирноқларни мустаҳкамлаймиз

Агар тирноқлар ҳар доим қатлам-қатлам ҳолда ва синаётган бўлса, модада бўлган маникюр масаласи кейинга қолдирилади. Бизнинг маслаҳатларимизга амал қилган ҳолда тирноқларингизни мустаҳкамланг ва мавсумнинг энг оммабоп трендларини синаб кўринг.

Тирноқ остини мустаҳкамлайдиган базалардан фойдаланинг

Мўртликнинг асосий сабаби — қуруқ тирноқ пластинаси. Буни тўғрилаш учун уни B5, E витаминлари ва махсус бирикмалар билан таъминлаш керак. Одатда улар тирноқлар учун мустаҳкамловчи базалар таркибида бўлади. Бу воситани рангли лаклар билан бўяшдан олдин тирноқларингизга суринг.

Лакдан тозаловчи суюқлик танланг

«Ацетонсиз» деган белги қўйилган суюқликни танланг. Бу модда — тирноқларнинг душмани ҳисобланади, чунки у тирноқларни ҳаддан ташқари қуруқлаштиради.

Металл эговчаларни ташлаб юборинг

Улар тирноқларни қатламларга ажратади, тирноқлар четидаги милкларни вужудга келтиради, тирноқни бузади. Полиуретан ёки ёғоч эговчалардан фойдаланинг, чунки улар тирноққа зарар келтирмайди.

Тирноқлар учун ёғлардан фойдаланинг

Ёғлар тирноқлар қуруқлашмаслигига катта ёрдам беради. Масалан, тирноқлар учун иланг-иланг ёғи ёрдамида мустаҳкамловчи восита тайёрлаш мумкин:

4 томчи иланг-иланг эфир ёғини бир чой қошиқ бодом ёғи билан аралаштиринг, тирноқларга суринг ва уқаланг.

Тирноқларни мустаҳкамлаш ва оқартиришга зайтун ёғи билан ванна қилиш ёрдам беради:

Сал қиздирилган ёғга беш томчи лимон шарбати қўшинг, қўлларингизни ўн дақиқа давомида қолдиринг.

Бундан ташқари, ўз яшаш тарзингизга ҳам эътибор қаратинг.

Овқатланишни назорат қилинг

Соғлиғингиз, шу жумладан тирноқларингиз ҳам қандай овқатланишингизга боғлиқ. Улар мустаҳкам бўлиши учун А, D витаминларига ва кальцийга бой бўлган — ёнғоқ, авокадо, сут, творог ва пишлоқ каби озиқ-овқатларни истеъмол қилинг.

Манба: Daryo.uz