Гўзаллик

Тирноқларингиз синувчан ва мўртми?

Муаммонинг ечими бор!

  • 1 ош қошиқ ош тузини илиқ сувда эритиб, 2 томчи йод эритмасини қўшинг. Енгил аралаштиринг-да, 15 дақиқага қўлларингизни солиб ўтиринг. Тузли ванна синувчан тирноқлар учун жйда фойдали. Фақат бир шарти бор: муолажадан сўнг қўллар чайилмайди ва 15 кун давомида мунтазам бажарилади.
  • Янги арчилган лимон пўсти билан тирноқларни бир сидра артиб олинг. Бу муолажа нафақат тирноқларни мустаҳкамлайди, балки тирноқ атрофидаги терини юмшатиб, дағаллашишидан ҳимоялайди.
  • Дорихоналарда қаватма-қават бўлиб кўчиб тушаётган тирноқлар парвариши учун махсус кремлар мавжуд. Бундай кремни тирноққа яхшилаб суртиб, эрталабгача қолдирилади.
  • Тирноқ пластинкаси юпқалашиб, сўнг синиб кетаверса, бир ҳафтада 2 марта зайтун ёғини ёрдамга чақиринг. Тирноқ атрофига зайтун ёғидан суртиб, енгил уқаланг. Ёғ тирноқ атрофидаги тери ва тирноқ пластинкасига шимилиши керак.
  • Синувчан тирноқларни ҳар ҳафта қайчилаб туриш лозим. Шунда учи калталаниб, асоси мустаҳкамланиб бораверади. Юзаси кўчаётганида аҳамият берилмаса, муаммо тирноқ асосига етиб бориши мумкин.
  • Муаммонинг яна бир ечими: икки ҳафта давомида лак суртмай, рангсиз бўёқдан фойдаланинг. Тирноқларингиз ўзига келиб олгач, яна ранг беришингиз мумкин.
  • Уйдаги муолажалар ёрдам бермаса, гўзаллик салонларида парафин ёрдамида даволаш чоралари ҳам бор. Агар тирноқлардаги синувчанлик узоқ давом этса ёки тез-тез қайталанса эндокринолог кўриги ҳам мақсадга мувофиқдир.

Манба: Darakchi.uz