Хабарлар

Рамазон ойи 27 майдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори элон қилинди, деб ёзмоқда Uz24.uz.

Қарорда маълум қилинишича, 2017 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 27 май кунига тўғри келади.

Ҳужжатда  Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилди.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов зиммасига юклатилди.