Пишириқлар

Қулупнайдан сюрприз! Тортми бу ё музқаймоқ?!

Зарур масаллиқлар: 250 гр. қулупнай, 150 гр. печенье, 100 гр. сариёғ, ярим пиёла кокос қириндиси, 2 дона тухум оқи, 1 стакан шакар, 1 ош қошиқ лимон шарбати, ванилин, ярим чой қошиқ долчин, кардамон.

Тайёрланиши: 1. Печеньеларни майдалаймиз. Кокос қириндисини қўшамиз. Кейин хона ҳароратида юмшатилган сариёғ ва долчинни солиб, яхшилаб аралаштирамиз.

2. Айлана шаклдаги қолипга пишириқ қоғозини ёйиб, печеньели аралашмани солинг. Бир текис қилиб текислаб, музхонага қўйинг.

3. Қулупнайларни майдалаб тўғранг. Чуқурроқ идишга солиб, шакар, ванилин, тухум оқи, лимон шарбати ва ванилинни қўшинг. Истакка кўра озгина кардамон қўшиш ҳам мумкин. Сўнгра миксер билан яхшилаб аралаштиринг. То масаллиқ уч карра кўпайгунча аралаштиришдан тўхтаманг.

4. Қулупнайли аралашмани торт устига солиб, яна 4 соат музлаткичда қолдиринг. Тортни қулупнай меваси ва кокос қириндиси билан безанг.

8 кишилик

5 соат

Манба: Darakchi.uz