Ичимликлар

Қулупнайдан 5 хил коктейль

1. Банан ва қаймоқ билан 2 дона банан ва 200 гр. қулупнайни блендерда майдалаб олинг. 2 ош қошиқ шакар, 300 мл. сут ва 100 гр. музқаймоқни қулупнайли масса устига солиб, кўпиргунча аралаштиринг. 150 мл. музлатгичда турган қаймоқни 2 ош қошиқ шакар упаси ва бир чимдим ванилин билан миксерда кўпиртириб олинг. Мевали қоришмани стаканларга тўлатмасдан қуйиб, устига кўпиртирилган қаймоқни солинг ва безатинг.

2. Кефирли 300 гр. қулупнай, 600 мл. кефир ва 3 ош қошиқ қаймоқни блендерда аралаштириб олинг. Коктейль тайёр, уни қулупнай билан безанг.

3. Моxито Ялпиз баргидан 12 тасини стаканга солиб ёғоч қошиқ ёрдамида эзинг сўнг устига битта лимонни иккига бўлиб ярмини солинг. 3 дона қулупнай ва бир ош қошиқ шакарни ҳам ялпизли стаканга солинг. Устига газли ширин ичимликлардан бирини қуйиб, яxшилаб аралаштиринг. Истасангиз муз солинг.

4. Йогуртли Қулупнайни шакар билан блендерда аралаштириб олиб, стакан ярмини тайёр масаллиқ билан тўлдиринг. Йогуртни бир аралаштирнг-да, эҳтиёткорлик билан қулупнайли стаканга солинг. Қаватлар бирлашиб кетмасин. Коктейлни 20-25 дақиқага музлатгичга қўйинг.

5. Ўрик билан 200 гр. ўрик, 200 гр. қулупнай ва 500 гр. ўрик шарбатини блендерда аралаштириб олинг. Стаканга қуйинг-да, устига кўпиртирилган қаймоқ ёки музқаймоқни солинг. Мевалар билан безанг. Мазали ва дармондориларга бой коктейль тайёр.

Манба: Darakchi.uz