Пишириқлар

​«Қиролича» пироги

Творогни хуш кўрувчиларга жуда ёқади!

Зарур масаллиқлар: 250 гр. ун, 120 гр. сариёғ, 100 гр. қанд упаси, 1 дона тухум сариғи, 2 ош қошиқдан сметана ва какао, ярим чой қошиқ хамирюмшатгич; ичига солишга: 1 кг. творог, 400 мл. қаймоқ, 200 гр. шакар, 5 дона тухум, 60 гр. кокос қириндиси, 3 ош қошиқ маккажўхори крахмали.

Тайёрланиши: 1. Ун, қанд упаси, какао, хамирюмшатгич ва хона ҳароратида юмшатилган сариёғ бўлакларини яхшилаб аралаштиринг.

2. Сметана ва тухум сариғини қўшиб, хамир тайёрланг. Хамирдан зувала ясаб, целлофанга ўранг-да, 20-30 дақиқага музлаткичга қўйинг.

3. Творог ва қаймоқ хона ҳароратида бўлиши керак. Иккаласини блендер ёрдамида яхшилаб аралаштиринг.

3. Тухум, шакар ва крахмал қўшиб, аралаштиришда давом этинг.

4. Творогли аралашмага кокос қириндисини ҳам солинг.

5. Хамирни иккига бўлинг. Биринчи бўлак хамирни катта тишли қирғичдан ўтказинг-да, пирог қолипига солиб, устидан творогли аралашмани қуйинг. Қолган хамирни ҳам қирғичдан ўтказиб, пирог юзига сепинг. Ширинлигимиз 160 даражада қиздирилган газ печида 1 соатда пишади.

2 соат

8 кишилик

Манба: Darakchi.uz