Гўзаллик

Пардозсиз бетакрор кўринишнинг етти усули

Биз ҳар куни юз учун пардоз воситаларидан фойдаланиб, унга камдан-кам дам берамиз. Қуйидаги етти усул пардозсиз ҳам бетакрор кўринишга ёрдам беради.

Юзнинг чиройли териси

Биз аксарият ҳолларда пардоздан нафақат ёрқин кўриниш, балки теримиздаги нуқсонларни яшириш учун ҳам фойдаланамиз. Агар пардозсиз ҳам жозибадор кўринишни истасангиз, чиройли юз терисига эга бўлишга эришиш керак бўлади. Бунда тўғри овқатланиш ҳам муҳим рол ўйнайди. Зарарли маҳсулотларни овқатланиш рационидан чиқариш лозим. Кунига 1,5-2 литр сув ичиш ҳақида унутманг. Шунингдек, терига турли намлантирувчи ва озиқлантирувчи ниқоблар суриб туриш ва юз учун тонгги машқларни бажариш ҳам фойда беради.

Юзни тўғри ювиш

Юзни тез-тез ювиб туриш унинг қуришига олиб келади, деган хато фикрлар мавжуд. Аслида юзни тўғри ювишни билиш зарур. Тонгги ювишни юз терингизга мос келувчи майин тозаловчи воситадан фойдаланиш билан бошлаш зарур. Ана ундан кейин тетиклаштирувчи восита, кейин эса юз учун кремдан фойдаланиш мумкин.

Чиройли шаклга эга бўлган қошлар

Ифодали қошлар худди сурат учун ром кабидир. Ҳозир табиий кўринишдаги қошлар урфда. Уларга зарур шаклни бериб, тўғри ранг танлаш муҳим.

Соғлом уйқу

Соғлом уйқу – нафақат соғлик, балки гўзаллик гарови ҳамдир. Агар сиз 7 соатдан кам ухлаган бўлсангиз, чарчоқ юз ифодасига эга бўласиз. Шунингдек, экспресс усуллардан ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан, мойчечак қўшилган муз бўлаги билан юзни артиш.

Лабларни парвариш қилиш

Биз кўпинча лабларимизни парвариш қилишни унутиб қўямиз. Лабларимиз қуриб ва ёрилиб кетмаслиги учун уларни махсус косметик воситалар билан намлантириб туриш лозим.

Кўзлар ва киприклар

Киприклар ҳам парваришга муҳтож ҳисобланади. Канакунжут мойи уларга қалинроқ ва узунроқ бўлишга ёрдам беради.