Биласизми?

Озиш учун қандай югуриш керак?

«Ортиқча вазндан қутулиш, озиш, хушбичим ва соғлом бўлиш учун қандай югуриш керак?» – бу ёз фасли яқинлашиши билан аёллар ўртасида энг кенг тарқаладиган саволлардан бири.

Бугун биз сиз хоҳлагандек натижага эришиш учун югуришни қандай тарзда амалга ошириш йўллари тўғрисида айтмоқчимиз.

Мос келувчи вақтни танлаймиз

6.30 дан 7.30 гачаМушаклар фаоллиги авж олишининг биринчи босқичи. Бу вақтда организм калорияни осонликча сарфлайди, шунинг учун югуриш учун энг қулай вақт ҳисобланади.

11.00 дан 12.00 гача. Мушаклар фаоллиги авж олишининг иккинчи босқичи. Бу вақтда ҳам югуриш яхши, чунки организм фаоллиги ошгани учун калорияни тезроқ сарфлайди.

16.00 дан 18.00 гача. Мушаклар фаоллиги авж олишининг учинчи босқичи. Бу вақтда организм ёғ тўқималарида йиғилиб қолган калорияни сарфлайди. Бу эса озишга ёрдам беради.

Озиш учун оч қоринга, овқатлангандан 2 соат кейин югуриш энг тўғри вақт ҳисобланади.

Жойини аниқлаб оламиз

Ўзингизга қаерда югуриш қулай бўлса, ўша ерда югуришингиз мумкин. Агар қанча масофага югурганингизни билишни хоҳласангиз, унда яхшиси стадионда югуринг.

Ҳаракат суръати ва тезлиги

Организм қувватни углеводлар захирасини ишлатиш йўли билан биринчи 40 дақиқа ичида сарф қилади. Югуришнинг 40-дақиқасидан сўнг эса кўпроқ қувват талаб қилувчи ёғлар парчалана бошлайди.

Шунинг учун, югуришга бир ҳафтада 3 марта, 1 соатдан кам бўлмаган вақт талаб қилинишини унутманг.

Нафас олиш

Нафасни ярим очиқ оғиз ва бурун орқали олиш тавсия қилинади. Югуришнинг бошланишида чуқур ва сийрак, тезлашганда эса тез-тез нафас олинг.

Ҳар 2—3 қадамда нафас олинг ва ҳар 2—3 қадамда эса нафас чиқаринг.

Югуриш учун кийим ва пойабзал

Югуриш учун махсус «running» белгиси бўлган кроссовка танланг. Уларнинг ўкчасига махсус ёстиқчалар қўйилади, ҳаво ўтказади ва букиладиган жойлари юмшоқ бўлади.

Кийим спорт учун мўлжалланган, эркин ва ҳаракатга тўсқинлик қилмайдиган бўлиши керак. Совуқ ва шамолли об-ҳавода иссиқроқ кийинган маъқул. Айниқса бўйин ва бош соҳасига, чунки югуриш пайтида тананинг айнан шу қисмлари 40 фоизгача иссиқликни йўқотади.

Югуриш пайтида сув ичиш режими

Югуриш вақтида одатдагидан кўра 4 марта кўпроқ сув йўқотилади, шунинг учун албатта сув ичиш зарур.

Манба: Daryo.uz