Хабарлар

Ўзбекистонлик ҳожилар энди Boeing самолётларида зиёратга боришади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси “Ҳаж-2017” дастури доирасида жорий йилнинг 7 август кунидан бошлаб авиарейсларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Qalampir.uz ёзмоқда.

Ҳаж зиёратини амалга ошириш ниятида бўлган ўзбекистонлик ҳожилар Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига Boeing-767 самолётларида элтиб қўйилади. Жорий йилда мазкур дастур доирасида Тошкент-Мадина-Тошкент йўналишида 33 та рейс орқали 7200 нафар ҳожига хизмат кўрсатиш режалаштирилган.

Олдинроқ Тошкент - Жидда - Тошкент йўналишида амалга оширилган 30 та чартер рейсда 5500 нафар ҳожи умра зиёратидан қайтишгани ҳақида хабар берилган эди.

Бобур Жалолов