Пишириқлар

Микротўлқинли печда чипс тайёрлаймиз

Кўпчилигимиз чипслар тўғрисида унчалик фойдали бўлмаган егулик сифатида тасаввурга эгамиз. Лекин ақл билан тайёрланган чипслар ёрдамида бу фикрни ўзгартириш мумкин.

Микротўлқинли печда пиширилган чипслар ўз фойдали хусусиятларини ҳам, таъмини ҳам сақлаб қолади.

Масаллиқлар:

– 0,5 кг картошка, сабзи, лавлаги, шолғом, петрушка илдизи — умуман олганда, хоҳлаган сабзавотларингизни хоҳлаган миқдорда олишингиз мумкин – 2 ош қ. зайтун ёки кунгабоқар ёғи – ½ ч.қ. туз – таъбга кўра зираворлар

Тайёрланиши:

1. Сабзавотларни яхшилаб ювиб арчиймиз ва юпқа қилиб тўғраймиз. 2. Ёғ, туз ва зираворларни яхшилаб аралаштирамиз. 3. Тўғралган сабзавотларни каттароқ идишга соламиз ва ёғли-зираворли аралашмани устига қўйиб аралаштирамиз. 4. Сабзавотларни бир қават қилиб идишга жойлаштирамиз. 5. Микротўлқинли печда 2-3 дақиқа давомида аввал бир томонини, сўнг эса иккинчи томонини алоҳида-алоҳида пишириб оламиз. 6. Тайёр бўлган чипсларни қуритиш ва совитиш учун қоғоз сочиққа ўраб қўямиз.

Ёқимли иштаҳа!

Манба: Daryo.uz