Биласизми?

Лимон қўшилган илиқ сувнинг фойдаси нимада?

Парҳезшунослар эрталаб бир пиёла лимонли илиқ сув ичишни тавсия қилади. Бу нима учун керак? Биз бу саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Организмни уйғотади

Уйқудан уйғонганингизда организм ҳали янги кунга тайёр ҳолда бўлмайди. Уни аста уйғотиш учун ҳазм қилиш тизимини жонлантириш лозим бўлади. Илиқ сув билан лимон шарбати кислотаси ичакларнинг тўлқинли ҳаракатини кучайтиради. Бу эса организмни ичкаридан тозалашга – детокс ўтказишга имкон беради ва мияга уйғониш вақти келгани ҳақида хабар беради.

Иммунитетни оширади

Лимон C витаминига бой эканлигини ҳаммамиз биламиз. У организмни вируслар ва шамоллашлардан ҳимоя қилади. Касалликни енгишга ёрдам берувчи табиий қўшимча – ажойиб ғоя.

 Тери рангини ва ҳолатини яхшилайди

Оч қоринга ичилган сув терини етарлича намлантиришга ва фаол тутишга ёрдам беради. Лимон шарбати таркибидаги C витамини тошмаларни камайтиради ва бўжамалар изини йўқотади. Шунингдек бу ичимлик ичакларни тозалайди, юз териси рангини яхшилайди.

Озишга ёрдам беради

Лимонли сув организмдан ҳамма ортиқча суюқликларни чиқаради. Айниқса буни тонгда бажариш жуда фойдали – бу ўзингизни енгил сезишга ва кун давомида ишларингиз серунум бўлишига ёрдам беради. Шунингдек, оч қоринга ичилган нордонлаштирилган суюқлик метаболизмни тезлаштиради, бу эса ўз навбатида ҳеч қандай қийинчиликларсиз тез озишга ёрдам беради. Бундан ташқари кўп миқдордаги сув очликни пасайтиради, нонушта учун сули ёрмасидан тайёрланган бўтқанинг ўзи етарли бўлади.

Саратон касаллигининг олдини олади

Саратон касалликлари организмда кислоталиликнинг кескин ошиши оқибатида пайдо бўлади. Лимонли сув кислота таъсирини камайтирувчи ишқор ҳисобланади. Шунинг учун бу ичимликдан оч қоринга бир пиёла ичиш жуда фойдалидир. Бундан ташқари лимонли сув меъда қайнашидан азият чекувчиларга ҳам тавсия қилинади.

Манба: Daryo.uz