Биласизми?

#Lifehack: эски жинси кийимлардан керакли буюмлар ясаймиз

Кийимлар орасида жинси ҳеч қачон урфдан қолмайдиган ва энг қулайи ҳисобланади. Асосийси, улардан эскирганидан сўнг ҳам турли мақсадларда фойдаланиш мумкин. Мутаҳассисларнинг фикрича handmade, яъни қўл меҳнати одамларга турли стресслардан холи бўлишига ёрдам бериб, асабларни тинчлантирар экан. Демак, сиз ўзингиз ясаган буюмлар орқали ҳам оилавий бюджетга фойда келтиришингиз, ҳам нерв толаларига дам беришингиз мумкин.

1. Одатда кичик буюмлар тез йўқолади, уларни топиш эса қимматли вақтимизни олади. Агарда сизда майда буюмларни солишга мўлжалланган мана бундай органайзер бўлса, нарсаларингиз йўқолмайди.

2. Эскириб қолган стулларга янги қоплама учун ҳам жинси айни муддао.

3. Пластик баклашка ва жинси ёрдамида тикиш буюмлари ёки тирноқ бўёқлари учун мўлжалланган ажойиб органайзер ясаш мумкин.

4. Болалар учун сўлакча. Бу ёш оналарга жуда асқотиши турган гап.

5. Ҳаттоки соатлар учун чиройли тасма ясаш ҳам мумкин. Бу ҳам арзон, ҳам ноодатий ва хушбичим бўлади.

6. Фотоаппарат учун тўқилган жинсидан ўзига хос бўйинбоғ.

7. Эски жинсидан ясалган юмшоқ ўйинчоқлар болаларга ёқиши аниқ.

8. Турли уринган мебеллар учун янги қопламалар. Айниқса, пардоз ойнаси ёнига қўйиш учун мўлжалланган курсига жинсидан ажойиб қоплама тикиш мумкин. Чўнтаклар эса қизларнинг турли майда-чуйдалари учун жуда асқотади.

Шунингдек, жинсидан яна турли буюмлар учун керакли нарсалар ясаш ёки тикиш мумкин. Масалан, ноутбук ва телефонлар учун ғилофлар, ушлагичлар ва бошқалар. Бу фақатгина сизнинг фантазиянгизга боғлиқ.
Сумбула
Манба: Qalampir.uz