Биласизми?

«Китоб» дарахти. Уни уз уйингизда «ўстиринг»!

Кичкина уйни ҳам катта қилиб кўрсатиш ва ҳамма шароитларни яратиш мумкин. Бунинг учун озгина хонадонингиз дизайни устида бош қотирсангиз кифоя. Қуйидаги суратлар эса бу борада сизга асқотади. Айниқса, ишлайдиган, уйда алоҳида кутубхонам ёки уй бурчагим бўлсайди, болаларимнинг ҳаммаси бир хонага сиғмаяпти, дейдиганлар учун.

1. Уйингизда ана шундай бурчангиз бўлса, истаган пайтингизда ўз оламингизга «яширина» оласиз.

2. «Китоб» дарахти замонавий уйингиз кўркига кўрк қўшади. Энг муҳими, уни «ўстириш» жуда осон!

3. Болохонани иш хонангизга айлантириб олиш умуман муаммо эмас.

4. Зиналар ости ҳам китоблар ёки кийимлар жавони вазифасини ўтай олади.

5. Болаларингизни саранжомликка ўргатиш учун уларнинг атрофида қизиқарли муҳит яратинг.

6. Икки-уч нафар болали оилалар учун фойдали таклиф, 4таси бирда: кутубхона, кийимлар учун жавонлар, ётоқ ва дам олиш бурчаги!

Уйим тор деманг, кўнгилни кенг қилинг!

Манба: Darakchi.uz