Фойдали маслаҳатлар

Ҳарид вақти эътибор бериш керак бўлган 5 ҳолат

Маҳсулот номи

Ҳарид қилаётган маҳсулотингизнинг номига диққат қилинг. Агар ёзув хорижий тилда бўлса ва сиз унинг маъносини билмасангиз яхшиси таваккал қилманг.

Таркиби

Айтайлик колбаса ҳарид қилаяпсиз. Сотувчи билан ҳисоблашишдан аввал маҳсулот таркибига кўз югуртиринг. Бордию рўйхатда нотаниш сўзлар ёҳуд витамин ва кимёвий элементлар номини билдирувчи харфларни кўрсангиз, билиб-билмай сотиб олаверманг. Яна бир масала, масалан, колбаса таркибининг неча фоизини гўшт ташкил қилаяпти, аҳамият беринг.

Сақланиш муддати

Ҳар бир маҳсулотнинг ишлаб чиқарилган санаси ҳамда сақланиш муддати кўрсатилган бўлади. Агар ҳарид қилаётган егулигингиз бир-икки ҳафта давомида фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса, сақланиш муддати ҳам шунга жавоб бериши керак. Сақланиш муддати бир ҳафтадан сўнг тугайдиганларини яхшиси танламанг.

Кўриниши

Маҳсулотнинг кўриниши унинг сифати ва ишлаб чиқарувчининг номини англатади. Шиша банкадаги маҳсулотларни кўз билан кўриш мумкин бўлгани учун ҳам танлашимиз осонроқ. Бироқ қадоқланганлари ўйлантириб қўяди. Бу вазиятда қадоқланган қути ёки идишни қўл билан пайпаслаб кўриш мумкин.

Маълумотлар

Маҳсулот ёрлиғидаги маълумотларга аҳамият беринг. Одатда ҳар бир махсулотда ишлаб чиқарувчининг манзили, боғланиш учун алоқа рақамлари берилади. Агар бундай қайдлар бўлмаса, маҳсулот ишончли эканлигига шубҳа бор.

Қайтариш мумкинми?

Аслида, агар ҳарид қилинган маҳсулот фойдаланиш учун яроқсиз чиқса, сотиб олинган дўконга қайтариб бериш ва ўрнига бошқасини олиш мумкин. Фақат бунинг учун қўлингизда ҳаридни билдирувчи маълумот чеки бўлиши керак. Аммо бу каби вазиятга тушиб қолмаслик учун сотиб олинаётган нарса-буюм ёҳуд озиқ-овқат маҳсулоти билан танишиб, сўнг ҳамёнингизни ишга солишингиз мумкин.

Манба: Darakchi.uz