Қуюқ овқатлар

Булғорча димлама — янги картошка билан янада мазали!

Зарур масаллиқлар: 600 гр. мол гўшти қиймаси, 1 кг. картошка, 3 тадан сабзи ва помидор ёки 2 ош қошиқ томат пастаси, 2 донадан пиёз ва булғор қалампири, 3 бўлак саримсоқпиёз, 1 боғ шивит, 1 стакан сув, 1 чўмич ўсимлик ёғи, туз; қайла учун: 1 стакан сметана, 1 дона тухум, 2 ош қошиқ ун, туз.

Тайёрланиши: 1. Картошка ва сабзини тўртбурчак, булғор қалампирини сомонча, пиёзни эса ҳалқа шаклида тўғранг. Қиздирлиган ўсимлик ёғига аввал пиёз, сўнгра қолган масаллиқларни солиб қовуринг.

2. Помидор ва эзилган саримсоқпиёзни ҳам таомга қўшинг. Енгил аралаштириб, қиймани соласиз. 10 дақиқа ўртача оловда қовуриб, сув қуйинг ва оловни пасайтиринг. Таомнинг асосий қисми тайёр бўлгач, қуруқ товага сузиб олинг.

3. Қайла тайёрлаш учун сметанага тухум ва ун қўшиб, аралаштиринг. Туз намагини созланг. Қайлани товадаги масаллиқ устидан қуйиб, юзасини текисланг. Сўнг 25 дақиқага қиздирилган газ печига қўйинг.

4. Таом тайёр бўлгач, ликопчаларга сузинг-да, тўғралган кўкатлар билан безатинг. Сметана ёки аччиқ соус билан дастурхонга тортсангиз, янада хушхўр бўлади.

Тайёрланиш вақти: 50 дақиқа

6 кишилик

Манба: Darakchi.uz