Пишириқлар

«Бодомзор» ширинлиги — якшанбани бекор ўтказмаймиз!

Зарур масаллиқлар: (45 дона учун) 350-400 гр. ун, 150 граммдан сариёғ ва шакар, 100 гр. бодом мағзи, 3 дона тухум, 2 чой қошиқдан хамирюмшатгич ва ванилинли шакар, 1 чой қошиқдан занжабил ва долчин.

Тайёрланиши: 1. Бодом мағзини қайноқ сувга 10 дақиқага солиб қўйинг. Шунда уни юпқа пўстидан осон тозалайсиз. Кейин бодом мағзини яхшилаб эзинг.

2. Хона ҳароратида юмшатилган сариёғга шакар ва ванилинли шакарни қўшинг. Сўнгра тухумни солиб, аралаштиринг.

3. Долчин, занжабил ва эзилган бодом мағзини қўшасиз.

4. Навбат ун ва хамирюмшатгичга келди. Уларни ҳам солиб, хамир тайёрланг. Хамирдан кичик зувалачалар ясаб, пишириқ қоғози солинган газ патнисига териб чиқинг. Устидан қўлингиз билан босиб, бодом мағзидан бир донадан қўйинг. Ширинлигимиз 180 даражада қиздирилган газ печида 20-25 дақиқада пишади.

8 кишилик

1 соат

Манба: Darakchi.uz