Пишириқлар

Баҳорий пирог - витаминга бой кўкатлардан...

Зарур масаллиқлар (4 кишилик): 600 гр. қатлама хамир, 500 гр. творог, 150 мл. ёғли қаймоқ, 3 боғдан исмалоқ ва ялпиз, 1 боғ петрушка, ярим боғ шивит, 3 дона тухум, туз, мурч, майдаланган ёнғоқ.

Тайёрланиши: 1. Барча кўкатларни майдалаб тўғранг.

2. Творогни элакдан ўтказиб, майдаланган кўкатлар билан аралаштиринг.

3. Қатлама хамирни айлана шаклдаги қолипга солиб, четларини кўтариб чиқинг. Ўртасига кўкатли творогни жойланг.

4. Тухумни қаймоқ билан кўпиртиринг. Туз, мурч ва майдаланган ёнғоқни қўшиб, кўкатли творог устидан солинг.

5. Пирогни 220 даражада қиздирилган газ печига 40 дақиқага қўйинг. Пишгач, 10 дақиқа газ печида қолдиринг.

Тайёрланиш вақти: 1 соат.

Манба: Darakchi.uz