Мулоҳаза учун мавзу

Баъзилар 25 ёшда ўлиб, 75 ёшда дафн қилинадилар

Уйингдаги онангнинг овози сен Роббингга ҳамд айтишингга лойиқ бўлган энг катта неъматлардан биридир.

* * *

Ажойиб замонда яшаяпмиз. Агар тўғрилик билан тасарруф қилсак, узоқлашишади. Агар ниқобни кийиб олсак, яқинлашишади.

* * *

Яхшиликни инкор қилиш – кўр одам кўзи очилиб, кўра бошлагандан кейин ҳассасини синдиришидир.

* * *

Баъзиларнинг кетиши дори кабидир. Таъми аччиқ, лекин кўп касалликларга даво бўлади.

* * *

Бир ўзинг ёлғиз ҳолда бахтиёр бўлишинг атрофингда мингта мунофиқ бўлишидан яхшироқдир.

* * *

Баъзиларнинг ташқи кўриниши инсон, лекин ичига кирсангиз ҳайвонот боғига дуч келасиз.

* * *

Бир донишманддан сўрадилар: “Сиз кўрган энг чиройли нарса нима?” Донишманд деди: “Барча айбларимни кўришига қарамасдан ҳалиям мени яхши кўрадиган шахсдан кўра чиройлироқ нарсани кўрмадим”.

* * *

Агар атрофингдаги одамларнинг ҳаётини ёритувчи шам бўлмасанг, улар кетишини орзу қиладиган зулмат ҳам бўлма!

* * *

Ҳаёт ҳар қанча қийин ва оғир бўлмасин, яхши кўрган кишимиз билан ёнма-ён яшасак, у ширин туюлиб қолади.

* * *

Ким сени хатокор ҳолда кўришни истаса, кўзи кўрмайдиган ожиз киши бўлса ҳам, сени хатокор кўраверади. Шундай экан, одамларнинг ҳаммасини рози қилиш билан машғул бўлма!

* * *

Баъзи кимсалар поклик, ахлоқ, яхшилик ҳақида ишонч билан гапиришади. Аммо ўзлари нифоққа қўл уришади, жирканчликнинг юқори чўққисини қилишади.

* * *

Фақир киши чин ошиқ бўлади. Чунки, унинг қалбидан бошқа берадиган нарсаси бўлмайди.

* * *

Кўпчилик қурбонлик деган нарсани билади. Лекин шундай шахслар борки, сен учун ўзини қурбон қилади. Яна шундай шахслар борки, бирор манфаати учун сени қурбон қилади.

* * *

Баъзилар ўзининг заковати билан муваффақиятга эришади. Баъзилар эса, бошқаларнинг аҳмоқлиги эвазига муваффақиятга эришади.

* * *

Икки хил алам (оғриқ, изтироб) бор: 1. Сенга озор берадиган алам. 2. Сени ўзгартирадиган алам.

* * *

Қалблар кўп. Атрофимизда қалблар ҳар қанча кўпаймасин, онанинг қалбидек қалб йўқ!

* * *

Қуйидаги уч нарсага қатъий ишончда бўл: Роббингдан кўра сенга раҳмлироқ ҳеч ким йўқ! Роббингдан кўра сенинг ғамларингни кўпроқ биладиган ҳеч ким йўқ! Роббингдан бошқа ҳеч ким сендан зазарни даф қила олмайди!

* * *

Намозингга эътиборли бўл! Чунки, намоз ўқиётганингда сен турган жойнамоз дунёнинг ҳаммасидан кўра ёқимлироқ, чиройлироқ жойдир.

* * *

Файласуфлардан бири шундай деди: “Биродарлар уч хил бўлади: Овқатга ўхшаган биродар, унга ҳар вақт муҳтож бўласан; дорига ўхшаган биродар, унга гоҳида муҳтож бўласан; касалликка ўхшаган биродар, унга ҳеч қачон муҳтож бўлмайсан”.

* * *

Бошқаларни кузатиш, уларнинг хатоларини овлаш билан мушғул бўладиган кимсаларда ўзларидаги касалликни кўргани, ўз нафсларини муолажа қилгани вақтлари бўлмайди.

* * *

Одамларнинг баъзилари йигирма беш ёшларида вафот этадилар ва етмиш беш ёшларида дафн қилинадилар.

* * *

Одамлар билан бўладиган муомалаларда бошдаги гап-сўзларга ишонма! Гапларнинг рости охирги лаҳзаларда айтилади.

* * *

Барча нарса кичик ҳолда бошланиб, кейин катталашади. Аммо маҳзунлик ундай эмас. У катта ҳолда бошланиб, кейин кичраяди. Кичрайиб-кичрайиб, охири унутилаёзади. Ушбу маълумотни эсга олиш мусибатни енгиллаштиради.

* * *

Донишмандлардан бири шундай деди: “Ким тилига эгалик қилолмаса, надомат чекади. Ким тортишувни кўпайтирса, сўкилади. Ким ёмон кимсага шерик бўлса, (унинг ёмонлигидан) саломат бўлмайди. Ким солиҳ кишига шерик бўлса, ўлжага, ғаниматга эришади”.

* * *

“Нега баъзи кимсалар бошида чиройли кўринади-да, вақт ўтгач, юзидаги ниқоби ечилади?” деб ҳалиям сўраб юрибман.

* * *

Бошқаларнинг бахти сенинг бахтингни камайтирмайди. Бошқаларнинг бойлиги сенинг ризқингни озайтирмайди. Бошқаларнинг саломатлиги сендан офиятни тортиб олмайди. Пок бўл! Ўзингга раво кўрган нарсангни бошқаларга ҳам раво кўр!

Манба: Qadriyat.uz