Хабарлар

9 май муносабати билан 3 кунлик дам эълон қилинди

2 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017 йил 6 май шанба дам олиш кунини 2017 йил 8 май душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Qalampir.uz шу ҳақда ёзмоқда.

Унга кўра, 9 май – Хотира ва қадрлаш кунининг халқимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-маънавий ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2017 йил 6 май шанба дам олиш куни 2017 йил 8 май душанба кунига кўчирилади ва иш куни деб ҳисобланади.

Шу тариқа, 2017 йил 8 май душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бобур Жалолов