Қуюқ овқатлар

15 дақиқада тайёр бўладиган кечки овқат

Кечқурун ишдан қайтгач, мазали иссиқ овқат егимиз келади. Овқат иш кунлари чарчоғимизни чиқариб, кайфиятимизни кўтара олади. Аммо замонавий уй бекаси доим ҳам уйдагиларни пазандалик шоҳасарлари билан мамнун қилиш учун вақт топа олмаслиги мумкин. Биз мазали овқатни тезкорлик билан ҳам пишириш мумкинлигини исботлашга қарор қилдик.

Помидор ва райҳонли паста

Масаллиқлар:

  • 250 г спагетти (лапша)
  • 1 та пиёз
  • 4 та саримсоқ бўлаги
  • 250 г черри помидори
  • 1 боғ райҳон
  • 1 боғ петрушка
  • 2 ош қошиқ зайтун ёғи
  • 2 чой қошиқ туз
  • ½ чой қошиқ мурч
  • 1 чимдим аччиқ қалампир
  • 5 стакан сув
  • пармезан

Тайёрланиши:

Кастрюлга сув солиб, қайнаб чиққач, спагеттини соламиз. Тахминан 8 дақиқадан сўнг у пишиб чиқади, шунда дуршлаг ёрдамида спагеттини совуқ сувда чайиб ташлаймиз.

Товага зайтун ёғини солиб, майда тўғралган пиёз, саримсоқ, помидор, кўкатлар ҳамда туз ва зираворларни солиб, аралаштирамиз. Пастроқ оловда қуюқ соус ҳолатига келгунига қадар қовуришда давом этамиз. Тайёр соусни лапшанинг устига қуйиб, аралаштирамиз. Ликопларга солгач, устидан қирғичдан чиқарилган пармезан пишлоғидан сепамиз.

Манба: Daryo.uz